Жаҳон | 19:48 / 29.07.2021
4859
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли Мармарисдаги меҳмонхоналарда эвакуация бошланди

Маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 60дан ортиқ киши жабрланган.

Фото: TRT Haber

Туркияда ўрмон ёнғинлари Мармарис курорт районигача етиб келди, деб хабар бермоқда TRT Haber.

Хабарда айтилишича, олов кенг ҳудуд бўйлаб тарқалган, табиий офат ҳудудига кўплаб ўт ўчириш бригадалари ва вертолётлар жўнатилган.

Олов яшаш масканларига яқинлашгани сабабли меҳмонхоналар ходимлари ва туристлар эвакуация қилинган. 

Маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 60дан ортиқ киши жабрланган.

Аввалроқ Анталя вилоятидаги Манавгат курорти ҳудудида юз берган ўрмон ёнғини оқибатида камида 53 киши жабрлангани айтилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид