Ўзбекистон | 08:04 / 30.07.2021
2925
1 дақиқада ўқилади

30 июль куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади 

30 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/ с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид