Жаҳон | 21:59 / 30.07.2021
4285
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ёнғин ўчоқларининг аксариятини бартараф этишга муваффақ бўлинди 

Туркияда ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган ўт ўчирувчилар 81та ёнғин ўчоғидан 70тасини бартараф этишга муваффақ бўлишди. Бундай маълумотларни Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бакир Покдамирли келтириб ўтди.

Фото: Arif Kaplan/IHA via AP

“Айни вақтда 81та ёнғин ўчоғидан 70таси бартараф этилди. Ёнғин билан кураш Адан, Анталя, Измир, Мерсин, Муглада давом этмоқда”, деб маълум қилган Покдамирли.

 Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат ўрмон ёнғинларига қарши курашга барча кучларни сафарбар этганини маълум қилган. Туркия президенти маъмурияти маълумотларига кўра, ёнғинларни ўчиришга 1,1 мингдан кўпроқ техника, жумладан Россиянинг 3та Бе-200 самолёт-амфибияси жалб қилинган.    

Ўрмон ёнғинларининг юзага келишига юқори ҳарорат ва кучли шамоллар сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ ҳукумат Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси томонидан ўрмонларга қасддан ўт қўйилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид