Ўзбекистон | 10:50 / 30.07.2021
15572
1 дақиқада ўқилади

Якшанба куни ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди

Бугун ва эртага республикада кам булутли об-ҳаво бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кундуз кунги қиймати 32-37 даража иссиқни ташкил этади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон Республикаси билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30-31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1 августда республикани салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг 35-40 даража иссиққача кўтарилиши кутилмоқда. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид