Спорт | 21:07 / 31.07.2021
7794
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик аёл сузувчи бир Олимпиададаги медаллар сони бўйича 69 йиллик рекордни такрорлади

Австралиялик сузувчи Эмма Маккион Токио Олимпиадасида 4х100 метрга комбинациялашган эстафетада олтин медални қўлга киритди. Бу Маккионнинг ушбу Олимпиадада қўлга киритган 7-медали бўлди. Эътиборлиси, спортчи ушбу натижа эвазига бир Олимпиада давомида 7та медални қўлга кирита олган тарихдаги иккинчи аёл спортчига айланди. Аввал бундай натижани 1952 йилда собиқ иттифоқ енгил атлетикачиси Мария Гороховская қайд қилган.

Айни вақтда Маккионнинг ҳисобида Токио Олимпиадасининг 4та олтин (эркин усулда 4x100 метрга эстафета, эркин усулда 100 метрга ва 50 метрга сузиш, 4х100 метрга комбинациялашган эстафета) ва 3та бронза медали (баттерфляй усулида 100 метрга сузиш, эркин усулда 4x200 метрга эстафета ва эркин усулда 4x100 метрга комбинациялашган эстафета) бор.

Маккиондан ташқари бир Олимпиада давомида 7та ёки ундан ортиқ медални қўлга киритишга фақатгина 3 эркак сузувчи — америкалик Майкл Фелпс, Мэтт Бионди ва Марк Спитц муваффақ бўлган. Улардан Фелпс 2008 йилги Пекин Олимпиадаси давомида 8та медални қўлга кирита олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид