15:26 / 31.07.2021
9436

Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринга тушди

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) эгаси Бернар Арно рейтингда биринчи ўринга кўтарилди. Forbes унинг бойлигини 192,9 млрд доллар деб баҳолади.

Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди. Бу Forbes Real-Time рейтингида қайд этилди.

Безоснинг бойлиги 192,4 млрд доллар деб баҳоланмоқда. У бир кунда 13,9 млрд доллар йўқотди.

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) эгаси Бернар Арно рейтингда биринчи ўринга кўтарилди. Forbes унинг бойлигини 192,9 млрд доллар деб баҳолади.

SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск учинчи ўринга жойлашди. Унинг бойлиги бир суткада 2,2 млрд долларга кўпайиб, 179,4 млрд долларга етди.

Безоснинг бойлиги Amazon акциялари нархи пасайиши ҳисобига камайди. 30 июл куни бир акция нархи 7,56 фоизга арзонлашиб, 3,3 минг долларга тенг бўлди.

Top