Ўзбекистон | 08:06 / 31.07.2021
2482
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони 33-38 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.

Пойтахтда қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳаво 35-37 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.

Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистонга туташ ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 31 июл куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид