Спорт | 20:36 / 31.07.2021
10969
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Токио Олимпиадасини бирорта ҳам медал олмасдан тарк этадиган бўлди

Ушбу Олимпиадага Тожикистондан ўн нафар спортчи борганди.

31 июл куни Тожикистон олимпия делегациясининг сўнгги спортчилари – боксчи Баҳодир Усмонов ва енгил атлетикачи Элдор Аҳмадиев Токио Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.

Баҳодир Усмонов чоракфиналда Ўзбекистон вакили Элнур Абдураимовга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Элдор Аҳмадиев 100 метрга югуриш мусобақасида 26 иштирокчи орасида 12-ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, тожикистонлик барча спортчилар Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади ва медалга эришиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Ушбу Олимпиадада Тожикистондан ўн нафар спортчи қатнашди. 

23 июлда бошланган Олимпиада ўйинлари 8 августда ниҳоясига етади. Мусобақаларда Хитой 21 олтин, 13 кумуш ва 12 бронза медали билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда 17 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медали билан Япония жойлашган. АҚШ спортчилари 16 олтин, 17 кумуш ва 11 бронза медали билан учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 1 олтин ва 1 бронза медали билан 36-ўриндан жой олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид