Жаҳон | 22:59 / 01.08.2021
8036
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи учун Pfizer ва Moderna вакциналарининг нархи ошди

Фото: Dado Ruvic/Reuters

Pfizer ва Moderna компаниялари коронавирусга қарши ўз вакциналарининг Европа иттифоқи учун нархини оширди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Нашр журналистлар қўлига тушган шартномага таяниб, Pfizer вакцинасининг бир дозаси нархи Европа иттифоқида 15,5 евродан 19,5 еврогача ошганини таъкидламоқда.

Moderna вакцинасининг бир дозаси нархи эса 22,6 доллардан 25,5 долларгача кўтарилган.

Таъкидланишича, шартномалар ушбу иккита вакцина синовларининг 3-босқичи маълумотлари олингандан кейин қайта кўриб чиқилган. Ушбу синовлар Pfizer ва Moderna вакциналари AstraZeneca ва Johnson & Johnson компанияларининг арзонроқ турувчи вакциналарига нисбатан самарадор эканини кўрсатган.

Мавзуга оид