Жамият | 16:22 / 02.08.2021
7051
9 дақиқада ўқилади
Реклама

Бизнесни муваффақиятли ривожлантириш учун тижорат биносини танлашда 6 та оддий қадам 

Фото: First Development Group

Teaтр гардеробхонадан бошланса, бизнеснинг муваффақиятли ривожланиши офис биносини саводли қидиришдан бошланади. Бунинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин, офис учун жойни танлаш ҳам осон иш эмас. Бироқ, уларга амал қилган ҳолда, сиз тўғри ечимни топишингиз мумкин бўлган тавсиялар мавжуд. Ушбу мақолада биз First Development Group компаниясидан Aviapark BM мисолида тижорат биносини танлашда 6 та оддий қадамни кўриб чиқамиз.

Офис очиш ёки бошқа бизнес-вазифалар учун бинони қидиришдан аввал, энг муҳими – сизга айнан нима кераклигини тушуниш, “сўровни шакллантириш” муҳим.   

Бир қарашда бу жуда осон туюлади – сиз шунчаки офис танлашингиз керак. Лекин айнан қандайини? Унда қанча инсон ишлайди? Ҳудудий жиҳатдан у қаерда жойлашиши керак? Қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? Нархи қанча бўлиши керак? Қидиришни бошлашдан олдин ушбу барча саволларга жавоб бериш керак.   

1-қадам: Жойлашган ерини астойдил ўрганиб танланг

Бир хил компаниялар учун офиснинг маълум туманда жойлашган бўлиши жуда қулай: ўзига тегишли ишлаб чиқариш ёки омборхонанинг ёнида. Бошқалар учун  – бинонинг метро бекатига яқин масофада жойлашгани етарли. Ушбу иккита талабни бирлаштирганда бинони ижарага олиш учун истиқболли жойни топиш мумкин. 

Масалан, Aviapark BM Яшнoбод туманида, “Машинасозлар” метро бекатидан йўлнинг нариги бетида, Элбек кўчасида жойлашган. Транспорт воситаларига бой инфратузилма туфайли Тошкентнинг марказигача атиги 5 дақиқа ичида, Шимолий вокзалгача эса – 8 дақиқа ичида етиб бориш мумкин.

Ушбу жойлашишнинг афзалликларидан бири: Aviapark BM “Тошкент-товар” станциясининг юк тушириш пунктидан, темирйўл омборларидан ва Божхона брокерлари ассоциациясининг офисидан узоқда бўлмаган жойда жойлашган. Фаолияти бевосита товарлар айланмаси билан боғлиқ бўлган бизнес эгалари буни баҳолашлари аниқ. 

2-қадам: Транспорт билан етиб бориш қулайлигига эътибор қаратинг 

Кўпинча офис биносини ижарага олиш учун жой нарх билан жойлашган ер орасида танланади. Танлов барибир нархга тушган тақдирда, сизгача етиб бориш ноқулай бўлиши мумкинлиги эҳтимоли катта. Ахир бизнес-марказгача етиб боришнинг қулайлиги нафақат бизнес эгаси, балки унинг ходимлари ёки ҳамкорлари учун ҳам муҳим. 

Эсингизда бўлсин: офисга етиб бориш қанчалик қийин бўлса, сизнинг ходимларингизда ишга бориш хоҳиши шунчалик паст бўлади, бу эса кадрларнинг тез-тез алмашишига олиб келиши мумкин. Офисингизга мижозлар тез-тез келиб турса, улар жойлашган манзилингизни муаммоларсиз топа олишлари керак. Шунинг учун транспорт билан етиб бориш имконияти ривожланган инфратузилмани қидиринг ва бунинг учун, ижара тўловлари анча қимматроқ бўлган шаҳар марказини танлашнинг ҳожати йўқ.

Мисол учун, Aviapark BM Яшнoбод туманида жойлашган, шу сабабли бу ерда ижара нархлари шаҳар марказига қараганда пастроқ. Бундан ташқари, ушбу жой ривожланган транспорт йўналишларига эга: бизнес-марказгача ҳам жамоат транспортида, масалан метрода, ҳам шахсий автомобилда етиб келиш мумкин. 

Шундай қилиб, ходимларга офисгача етиб бориш қулай бўлади, мамнун ходимлар эса – муваффақиятли бизнес гарови бўлиб ҳисобланади.  

3-қадам: Етарли миқдорда машина турар жойларининг бўлиши кераклиги ҳақида унутманг 

Машинани қўйиш жойларини қидириш билан боғлиқ муаммолар – пойтахтдаги энг долзарб бўлган масалалардан бири. Эрталаблари бўш жой қидиришга бир неча дақиқа сарфлашни ёки машинани офисдан узоқроқ жойга қўйишга тўғри келган ҳолда, ўзининг тўрт ғилдиракли дўсти учун қайғуришни ким ҳам хоҳлайди, шундай эмасми? Автомобилингиз учун хотиржам бўлишингиз ва бўш жой қидириб топиш учун вақтингизни сарфламаслигингиз учун, офисингиз учун ижарага жой қидиришда машина қўйиш жойларининг мавжудлигини билиб олиш зарур.

Aviapark BM’да мавжуд бўлган учта: ерусти, ерости ва қўшимча автотураргоҳлар туфайли Aviapark ходимлари ва меҳмонлари автомобилларини яқин орадаги ҳовлилар ёки йўл ёқасида қолдириб кетишга мажбур бўлмайди. Автомобиль ишончли назорат остида бўлади, унинг эгаси эса ўзининг транспорти учун қайғуриши керак бўлмайди.  

4-қадам. Квадрат метрлар миқдорини эмас, бизнесингиз учун ечимни танланг 

Бинони танлар экансиз, фақатгина квадрат метрлар сонига қараб иш тутиш керак эмас. Танланган офис жойи сизнинг бизнесингизга ва унда ишлайдиган одамлар сонига мувофиқ бўлиши керак. 

Aviapark BM’да офис бинолари эркин тузилишда ижарага берилиб, бу катта афзаллик бўлиб ҳисобланади, чунки ҳар бир компания ўзининг бизнес-муҳитини мустақил равишда, бизнеси учун керак бўлган тарзда лойиҳалаштириши мумкин. 

Марказ ҳудудида турли офислар жойлашган бўлади: ўртача 36 кв.м. майдонлилардан бошлаб нуфузли 2500 кв.м. гача, лойиҳанинг ижарага топшириладиган умумий майдони эса 13,4 минг кв м.ни ташкил қилади.

5-қадам: Муносиб хусусиятларга эга бизнес-марказни танланг 

Бугунги кунда бизнес-марказлар муносиб хусусиятларни таклиф қилиб, улар BM соҳибларининг ҳаётини янада қулайлаштиришга қаратилган. Мисол учун, Aviapark BM – бу янги ғояга эга мажмуа бўлиб, у унумли ишлаш билан тўлақонли дам олишни бирлаштиришга асосланган. First Development Group лойиҳанинг концепциясини пухталик билан, тижорат биноларини ташкиллаштиришда 100 йиллик тажрибага эга бўлган, Cushman & Wakefield халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда ишлаб чиққан. 

Aviapark BM’да ходимларнинг самарадорлигига нафақат бинонинг функционаллиги, балки тонерли витраж ойналари таъсир қилиб, бунинг натижасида офисингизга ҳар қандай об-ҳавода ёқимли табиий нур тушиб туради. Қизиқарли маълумот: ўтказилган тадқиқотлар натижасида, Жанубий Каролинадан америкалик олимлар офисдаги табиий ёритиш даражаси билан. Табиий нур кўп миқдорда бўлган биноларда ходимлар юқори ишлаш самарадорлигини намоён қилишди. 

Хоналарда оптимал ҳароратни таъминлашга қаратилган, пухта ўйлаб чиқилган сунъий ҳаво ҳосил қилиш тизими ҳам ишлаш учун қулай шароит яратади. 
Aviapark BM’да ҳордиқ чиқариш учун кўплаб хусусиятлар кўзда тутилган: турли фудкортлар, кафетерий, ресторан, фитнес-марказ, лаунж-зоналар ва ҳаттоки кутубхона мавжуд. Уларга ташриф буюриш натижасида ходимлар ўзларини профессионал толиқишдан ҳимоя қилиш учун вақт ажратиш имкониятига эга бўладилар. 

Бизнес-марказнинг томида фойдаланиш учун жой мўлжалланган. Очиқ ҳаводаги кенг ҳудуд бир вақтнинг ўзида ишлаш ва дам олиш учун муқобил жой бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тасаввур қилинг, махсус жиҳозланган томга иш доирасида учрашувга таклиф қилган ҳолда, сиз ижобий таассурот қолдиришингиз аниқ.

6-қадам: Пул маблағларингизни тежанг ва тўғридан тўғри қурилиш компаниясидан ижарага олинг 

Тез кунларда Aviapark BM’да иш ҳаёти жўш уриб бошлайди, бу эса бизнес учун бино танлашнинг ҳозир айни вақти дегани. Қурилиш компаниясининг ўзидан ижарага олишнинг аҳамиятли ижобий томони шундаки, бу ижара тўғрисида тўғридан тўғри, воситачиларга мурожаат қилмаган ҳолда, келишиб олиш имконияти – бу эса маблағларингиз ва вақтингизни сезиларли даражада тежайди. Бунинг устига FDG девелопернинг ўзи ҳам бошқа лойиҳаларининг мисолида ишончли ва юқори сифатли қурилишни исботлаб берди. 

Компания, шунингдек, ижарага олувчилар учун қўшимча бонусни тақдим этади – таъмирлаш таътилидан фойдаланиш имконияти: офисни таъмирлаш давомида ижара ҳақи олинмайди.

Лойиҳа ва қулай тўлов шартларини батафсил ўрганиб чиқиш, шунингдек, тижорат биносини ижарага олиш бўйича фойдали таклифга эга бўлиш учун First Development Group компаниясининг савдо офисига мурожаат қилишингиз мумкин.

Савдо бўлимининг телефони: (+998) 93−555−50−01(+998) 93−183−44−55.

Савдо офисининг манзили: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 180.
Мўлжал: аввалги Korzinka.uz «Авиатор».

Сайт: aviapark.uz
Telegram: t.me/fdguz
Instagram: instagram.com/fdg_uz
Facebook: fb.com/firstdevelopmentgroup

Реклама ҳуқуқлари асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид