FDG Тошкент шаҳрида турар жой ҳовлиси ҳудудидаги энг катта болалар ўйингоҳларидан бирини очди
Жорий йил 9 сентябрь куни First Development Group (FDG) қурилиш компаниясига қарашли “Parkent Plaza” турар жой мажмуаси ҳудудида катта ўйин майдончасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Турар жой ҳудудида жойлашган ушбу энг катта мажмуанинг ўлчамлари 18 метрдан катта бўлиб, “Parkent Plaza” лойиҳаси қурилишининг якуний, учинчи босқичида расман очилди. Ўйингоҳ 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бўлиб, Туркиянинг “PARK KENT” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган ва ўзининг замонавийлиги, кўпфункционаллиги ва хавфсизлиги билан ажралиб туради.Очилиш маросимида қатнашган FDG тижорат директори Сергей Потапов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берди:
– Болалар ва спорт майдончалари учун жиҳозларни танлашда биз учун биринчи навбатда функционаллик муҳим эди. Болалар ўйнаши учун қизиқарли, катталарга эса очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиши учун барча имконият бўлиши муҳим. Бу бизнинг биринчи мезон.
Иккинчи мезон – мустаҳкамлик. Ўрнатилган конструкциялар ишончлилик даражасини баҳолаш учун биз барча потенциал етказиб берувчиларга бир хил савол билан мурожаат қилдик – сиз қурган ўйин майдончаларингиз ичида бир йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келаётганлари қаерда жойлашган? Биз майдончаларга ташриф буюриб, қайси ускуналар ишлашда давом этаётгани ва қайсилари таъмирталаблигини кўриб чиқдик. 10 дан ортиқ номзодларни кўриб чиқиб, турк ишлаб чиқарувчиси “PARK KENT”ни танладик.
Бундан ташқари, “Parkent Plaza” турар жой мажмуасида катталар учун машғулот майдони (Workout zone) ҳам мавжуд бўлиб, спорт зали ўрнини боса олади. Ушбу майдон ҳам “PARK KENT” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Умумий қилиб айтганда, “Parkent Plaza” турар жой мажмуасида 1760 кв метр майдонни эгаллаган болалар ва катталар машғулотлар майдони мавжуд.Тадбирда қатнашган “PARK KENT” компанияси ваколатхонаси бошқарув директори Алишер Ибодуллаев лойиҳа ҳақида ахборот берди:
– “PARK KENT” компанияси бутун дунё бўйлаб болалар ва катталар ўйингоҳлари концепциясини ўзгартириш мақсадида асос солинган. Сифат ва ишончлилик туфайли қисқа вақт ичида Туркия ва Европа бўйлаб олди компаниялардан бирига айландик. Қурилишда биз доимо сифатли маҳсулотлардан фойдаланамиз. Масалан, пластик маҳсулотлар учун хомашёни Испаниядан келтирамиз, металл каркаслар эса бўёқ кукуни билан бўялган ва улар шу ернинг иқлимига мослаштирилган.
“Parkent Plaza” турар жой мажмуасининг концепцияси – “барчаси қўл остида” – инсонлар фаровон ҳаёт кечиришлари учун барча зарур инфратузилма қулайликларига эга: уйга яқин хизмат кўрсатиш шохобчалари, қулай транспорт бўғини, хавфсиз ерости автотураргоҳи, автоматик суғориш ва ландшафт ёритиш тизимларига эга ободонлаштирилган ҳудуд, ҳамда 30 дан ортиқ ташқи ва ички видеокузатув қурилмалари лойиҳа қурилишининг охирги босқичи тугагунга қадар ўрнатилади.
Телефон: +99878-777-01-01
Сайт: fdg.uz
Telegram: t.me/fdguz
Instagram: @fdg_uz
Facebook: fb.com/FirstDevelopmentGroup
Реклама ҳуқуқи асосида