Ўзбекистон | 10:09 / 02.08.2021
17805
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар 1400га яқин, 6 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус, 498 кишида пневмония аниқланиб, 6 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131079 (+863) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 23 нафари Бухоро вилоятида,
  • 92 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 91 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 49 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 498 нафар кишида пневмония аниқланди ва жами ҳолатлар сони 11367тага етди. Сўнгги бир кунда 319 киши соғайиб, умумий соғайганлар сони 4253 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.

Ўзбекистонда пандемиянинг бу сафарги тўлқини пик давридан ўтиб пасайишни бошлаган. 31 июль кунги антирекорддан кейин икки кун давомида кунлик ҳолатлар 900дан кам бўлмоқда.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
  • Жиззах вилоятида 125 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
  • Навоий вилоятида 26 нафар,
  • Наманган вилоятида 28 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 65 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 77 нафар,
  • Фарғона вилоятида 95 нафар,
  • Тошкент вилоятида 74 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 124728 (+733) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид