6 ойда 1,5 млн фуқаро жамоат тартибини бузгани учун ички ишлар органларига олиб келинган
Жорий йил 6 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 1 млн 575 мингдан ошиқ фуқаро жамоат тартибини бузгани учун ички ишлар органларига олиб келиниб, улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси масъул ходими, подполковник Азиза Ҳайдарова маълум қилди.
Қайд этилишича, улардан 681 мингдан ортиғи айнан профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилган.
Мазкур фуқаролардан 733 минг нафари маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этгани, 14 мингдан ошиғи тиланчилик билан шуғуллангани, 13 мингдан кўпи эса маст ҳолатда жамоат тартибини бузгани аниқланган.
Шунингдек, ички ишлар органларига олиб келинганлар ичида 4 мингдан зиёд уй-жойи бўлмаган шахслар ҳамда 4 958 нафар ота-онасининг қаровсиз қолган болалар ташкил этган.
Профилактика инспекторларининг меҳнати оқибатида 4 559 та маҳаллада биронта жиноят содир этилишига йўқ қўйилмаган, яъни республика ҳудудидаги маҳаллаларнинг деярли ярмида жиноят бўлмагани айтилди.
Мавзуга оид
16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
13:51 / 22.12.2023
ИИО навбатчилик қисмларида фуқароларни алкотестер ёрдамида текшириш тартиби эълон қилинди
08:28 / 25.10.2023
Президент: «Тизимдаги ислоҳотлар амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўз кундалик ҳаётида сезиши шарт»
14:13 / 16.09.2023