Наманган шаҳрида шифокор калтакланди, ИИБ муносабат билдирди
Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро шифокорни нотўғри ташхис қўйганликда айблаб калтаклади. Ушбу ҳолатга Наманган вилояти ИИБ муносабат билдирди.
2021 йил 28 июль куни Наманган шаҳар "Янгиқурилиш" МФЙда жойлашган 10-сонли оила поликлиникасида шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.нинг олдига Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган Б.Н. ва акаси, 1996 йилда туғилган Г.Н. фарзандининг соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб, тиббий ёрдам сўраб келган.
Шифокор Н.К. тиббий кўрик ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганини айтганида, фуқаро, 1999 йилда туғилган Б.Н. нотўғри ташхис қўйилди деб жанжал кўтариб, шифокорни урган.
Шифокорнинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, 2021 йил 4 август кунги хулосага кўра шифокорга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Юқоридаги ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Мавзуга оид
10:54 / 20.08.2022
Якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш талаблари эълон қилинди
22:35 / 29.07.2022
Навоийда аёл “укол”дан кейин вафот этди. Иш босди-босди қилиб юборилган
11:31 / 27.07.2022
Андижонда шифокор қабулига пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси билан келган шахс ушланди
11:59 / 08.07.2022