Ўзбекистон | 08:03 / 05.08.2021
2510
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқни, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид