“Болаларим учун курашяпман”: Оналарни фарзандсиз, болаларни онасиз қолиш қўрқуви билан синаётган хасталик
Дунёда фарзанддай ширин неъмат йўқ. Уни бағрингга босиш, соғ-саломат ёнингда кўриш нечоғли бахт эканлиги ҳаммамизга аён. Уларга қараб кўзимиз қувонади. Аммо шундай оналар борки – ўз фарзандларини маҳкам қуча олмайди, шундай оналар борки, боласини қучганда унинг бу дунёда омонат яшаб турганидан изтиробга тушади.
Ўз боласини бағрига боса олмаётган она изтироби
“Бу касалликни тасаввур ҳам қилолмасдим. Бирдан иккала оёғим оғриб, ишламай қолди. Ўлиб қолсам керак, деб ўйладим. Энг ёмони 5 ойлик болам уйда қолиб кетди. Уйга борганимда болаларимни бағримга боса олмайман, қийналиб кетаман”, кўз ёшларини тия олмай гапиради Сайёра Назирова. Онаси Донохон опа қизининг хасталигидан бир куйса, набираларининг тақдиридан минг хавотирда. Унинг тузалиб фарзандларига бош бўлиб юришидан умид қилиб яшаяпти.
Сайёра Назировага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0424 6803 3021 қайнотаси Анвар Ортиқов номида
Сбербанк: 4187 8000 0033 9416 турмуш ўртоғи Акмал Ортиқов номида
Телефон: +998916666088
Шифокор бўлишга тайёрланаётган йигит шифога муҳтож
Шифокор бўлишни ният қилиб олийгоҳга тайёргарлик кўраётган Қобилжоннинг режалари оққон сабаб ўзгариб кетди. Ўқиш жараёнида бошланган хасталикни бу қадар кучли ёв эканлигини хаёлига ҳам келтирмаган йигит енгилишни ўйламаяпти. Айни пайтда абитуриент бўлиб, ўз орзулари сари интиляпти. “Бошим оғрияпти деб, бизга айтмай дори ичиб юрган экан. Шифохонага борсак шунақа ташхис қўйишди. Ўзимизни қўярга жой тополмай қолдик. Ҳеч банда бунақа кунни кўрмасин”, дейди онаси Замира опа.
Қобилжон Баҳриддиновга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0417 0230 8561 Қобилжон Баҳриддинов номида
Сбербанк: 4187 8000 0041 6370 Қобилжон Баҳриддинов номида
Телефон: +998991511607
Оққон сабаб соғлигидан, турмушидан айрилган аёл нажот истайди
Сабри ва иродаси билан синовлардан ўтаётган Нилуфар 13 йил аввал бир оиланинг бекаси сифатида жуда бахтли эди. Оққон уни нафақат саломатлигидан, балки турмушидан ҳам айирди. Бугун у икки қизалоғи билан ота уйида – ягона боқувчи бўлган укасининг қарамоғида. Синглиси Назокатнинг айтишича, унга фақат илик кўчириш операцияси ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилишган.
“Ҳали қизларим ёш, уларга она керак. Отасиз бўлса ҳам, уларни гулдай катта қиламан. Онасиз уларга қийин бўлади - шу икки қизим учун курашяпман”, дея йиғлайди Нилуфар.
Нилуфар Акбаевага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0417 9544 2459 Нилуфар Акбаева номида
Сбербанк: 4006 8000 7030 7425 қариндоши Азизжон Мадарипов номида
Телефон: +998332713288
Ичимдан ўтаётган дардни тушунтириб беролмайман
Бухородан келиб даволанаётган Ашурбекнинг болалик хотиралари реанимация бўлимлари билан боғлиқ бўлиб қолди. Шифокорларнинг ҳаракатлари сабаб у бугун ўз оёғи билан юради. Узоқ даволанишлар ва вилоятдан келиб ижарада яшаш оиланинг моддий ҳолатини оғирлаштириб қўйган. “Болам ҳар гал кимётерапиялар олаётганида азобланади. Бу пайтда мени ичимдан ўтаётган дардни тушунтириб беролмайман”, дейди онаси Феруза. Бемор ҳали кўп босқичли даволаш курсларини ўташи, яхши парвариш қилиниши керак. Бунинг учун уларга саховатли инсонлардан кўмак лозим.
Ашурбек Муродовга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0417 4124 1328 онаси Феруза Файзиева номида
Сбербанк: 4276 3802 2552 7543 қариндоши Нилуфар Рустамова номида
Телефон: +998935475230
Азизлар! Кимнингдир дардига малҳам бўлиш - улуғ савоб. Савобларимиз кўпайиши учун имкониятларни ўтказиб юбормайлик. Зеро, ҳеч биримизнинг яқинларимиз дардга йўлиқмасин.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади
Тасвирчи – Азимжон Воҳидов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024