Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқни, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026