Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу: «Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари тўғридан тўғри тажовуз ҳолатида КХШТ чегараларини ҳимоя қилади»
Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари, агар Афғонистон йўналишидан тўғридан тўғри ҳолати юз берса, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) чегараларини ҳимоя қилишга жалб этилади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилди.
«Тожикистондаги базамиз анча қудратли, кучли. Агар керак бўлса, тўғридан тўғри тажовуз қилинган тақдирда, у КХШТ чегараларини ҳимоя қилишга жалб этилади. Қирғизистондаги базамиз бўйича ҳам худди шундай. У ерда ҳам бундай эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин», деди ҳарбий маҳкама бошлиғи Россия Фанлар академияси Сибир бўлими илмий жамоаси билан учрашувда Афғонистондан таҳдидларни бартараф этиш бўйича чоралар ҳақидаги саволга жавобан. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Шу билан бирга, Сергей Шойгу КХШТга аъзо давлатлар ўз миқёси ва мудофаа салоҳияти жиҳатидан Россия билан тенг бўла олмаслигини ҳамда Афғонистон йўналишида ёрдамга муҳтожлигини, сабаби гап Россиянинг ҳарбий хавфсизлиги ҳақида кетаётганини таъкидлади.
«Умид қиламизки, «Толибон» билан тузилган келишувлар амалга ошади. Аммо, аввалги тажрибага эга бўлган ҳолда, албатта, бунга бирданига ишониш қийин. Буларнинг барчаси мамлакатимизга келмаслиги учун шундай қилиш керак. КХШТ аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш лозим», деди Россия мудофаа вазири.
Россиянинг бу йўналишдаги молиявий харажатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ҳарбий идора бошлиғи шундай деди: «Биз ҳал қилаётган бундай масалаларда ишлатилаётган пул ҳақида ўйлашимиз керак».
Сергей Шойгу, шунингдек, Москва ва Душанбе Тожикистон армиясини қайта қуроллантириш бўйича қўшма дастурни амалга ошираётгани, лекин ҳозир республика чегара қўшинларининг жанговар салоҳиятини кучайтириш зарурати борлигини қўшимча қилди.
«Дастур катта, деярли 2040 йилгача мўлжалланган. Аммо ҳозир нафақат армия, балки чегара билан ҳам шуғулланиш керак», дея таъкидлади Россия мудофаа вазири.