Жамият | 16:00 / 06.08.2021
6885
6 дақиқада ўқилади

Svast ва Citymed Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли ўзгаришни амалга ошириш учун ҳамкорлик қилишини маълум қилди

Американинг Svast Inc. компанияси ҳамда Тошкентдаги етакчи шифохоналардан бири бўлган Citymed Clinic Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамли ўзгартириш мақсадида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида мамнуният ила эълон қилади. Citimed компания ва унинг дунё бўйлаб 70дан ортиқ клиникалардан иборат ҳамкорлари тажрибасига асосланган тиббий рўйхат, алоқалар ва соддалаштирилган тизимнинг асосий намунасига айланади.

Чапдан ўнгга: Рустам Жаҳонгиров, Абдур Раҳим, Куннуммал Биджу, шифокор Ашоквардхан Чордия, Лата Харихаран, Отабек Отабаев, Баҳром Сахобов, Навнит Агарвал, Эльмира Меметова, Бахтиёр Жахангиров

Шундай қилиб, Svast дунёдаги барча учун шахсийлаштирилган тиббий хизматни тақдим этиш бўйича вазифалари қаторига Citymed'нинг беморларни парвариш қилиш бўйича индивидуал ёндашуви ҳам қўшилади. Шартномани имзолаш вақтидан бошлаб Svast компанияси Citymed шифохонасининг бошқаруви ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ўз зиммасига олади.

Мазкур ҳамкорлик шифохонага халқаро меъёр ва стандартларга мос равишда олий тоифадаги тиббий хизматларни тақдим этиш учун етакчи шифокор ва жарроҳларни жалб этади. Бу эса ўз навбатида, Citymed Тошкентдаги етакчи хусусий шифохонага айланишига имкон беради.

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари, хусусан, Ҳиндистон ва АҚШдан етакчи шифокорлар, жарроҳлар, тиббиёт экспертлари, техник ва административ мутахассисларнинг ташрифи маҳаллий Citymed мутахассисларининг малакаларини кенгайтириш ва янада яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари, Svast компаниясининг рақамли Соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг тажрибаси ва мавжуд ечимлари беморлар ва тиббиёт ходимлари ҳаётини сезиларли яхшилаган ҳолда маҳаллий соғлиқни сақлаш соҳасида катта янгилик олиб киришни кафолатлайди.

Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш тиббий хизмат кўрсатиш ҳар томонлама мураккаб бўлган Ўзбекистон каби мамлакат учун истиқболнинг янги босқичини очади. Соғлиқни сақлаш ходимлари транспорт ишлари ва ресурсларни сақлаш каби логистика тажрибаси чекланганлигидан тортиб, кенг кўламли шароитларда етарли даражада парваришлаш ҳамда беморларга илғор ёндашувлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш бўйича турли хил қийинчиликларга дуч келишади. 

Svast ва Citymed ҳамкорлиги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ушбу муҳим муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. У илғор технологиялар жорий қилиш учун асосни яратади. Svast шифохоналарни бошқариш хизмати малакали ишчи кучи, операцион самарадорлик, соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертлар ва мутахассисларга мурожаат қилиш, шифохона ва  унинг беморларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини таклиф этади.

«Рақамлаштириш - жараён ва сифатни таъминлаш ҳамда назорат қилиш учун жуда муҳим. Svast платформаси илғор тажрибаларни жорий қилиш, малакали мутахассисларга тезроқ мурожаат қилиш, тиббий ёзувлар бўйича рақамли алмашинувни йўлга қўйишга, шунингдек, бемор ва шифокорлар ўртасида телеалоқаларни таъминлашга имкон беради», - дейди Лата Харихаран, Svast компанияси президенти.

Телетиббиёт ва масофавий ташхис каби рақамли воситалар беморларнинг малакали тиббиёт марказига бориш вақтини сезиларли даражада қисқартириши ва кадрлар етишмовчилиги аниқ бўлган ҳудудларда тиббий хизматларни кўрсатган ҳолда диагностика сифатини яхшилаши мумкин. Тиббий ёзувлар, диагностика воситалари ва ечимларини рақамлаштириш қулайликни оширади ҳамда зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этишни осонлаштиради. Svast маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларига мос равишда Ўзбекистон ҳудудларига мутахассис-шифокорларни жалб қилишдан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги статистик тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди, саломатлик масалалари бўйича таълимий ечимларни амалга оширади ва жойларда тегишли маълумотларни тарқатишга хизмат қилади.

Бизнинг ҳамкорлигимиз Svast'нинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги тажрибасидан фойдаланиб, Citymed хизматлари қаторига янги, юқори сифатли, кўп тармоқли тиббий муолажаларни жорий қилишга имкон беради.

«Янги ечимлар ва тиббий жараёнлар тез ишлаб чиқилади. Svast компаниялар гуруҳи орқали бу жараёнда олдинда туради. Биз Ўзбекистонга ушбу ечимларни Citymed орқали олиб кираётганимиздан мамнунмиз», - дея қайд этди Куннуммал Биджу, Svast бош директори.

Citymed ҳар йили Тошкентда минглаб инсонларга тиббий ёрдам кўрсатади. Svast эса бир неча йиллардан бери мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида фаол роль ўйнаб келмоқда". 2020 йилнинг дастлабки «локдаун» ойлари давомида Svast Тошкентдан жиддий хасталиклар билан азият чекаётган бир гуруҳ беморларни қабул қилди. Бемор ва уларнинг яқинлари учун қийин бўлган бундай вақтда бошпана ва ғамхўрлик кўрсатган ҳолда уларни Деҳлига эсон-омон етказди.

Олдиндаги жараёнлар ва ўзгаришлар натижасида биз шифохона ҳаётида янги босқични кўрмоқдамиз. Бундай ҳамкорлик бизнинг ускуналаримиз ва ўрнатилган инфратузилмамиз имкониятларини тўлақонли намоён этишга ёрдам беради. Шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги йўналишларини ишга тушириш келгусидаги режаларимизда акс этади. Ишонч билан айта оламанки, Citymed'га хорижлик мутахассисларнинг ташрифи мамлакатимиз фуқароларининг тиббий туризмга бўлган эҳтиёжини камайтиради. Аксинча, қўшни давлатлардан беморлар оқимини жалб этишга ёрдам беради. - дейди Баҳром Саҳобов, Citymed Clinic тиббий директори.

Svast қандай тўсиқлар бўлишидан қатъи назар, беморларга керакли ёрдам кўрсатишга ошиқади. Уларнинг «сунъий интеллект платформаси» ва «инсон иштирокидаги платформа»лари тиббий ходимларга мажбуриятларини амалга оширишларида энг яхши қўлланмаларни тақдим этади. Citymed билан ҳамкорлик Ўзбекистондаги шифокорларга ҳам, тиббиёт муассасаларига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш жараёнини осонлаштиради.

Svast ва Citymed биргаликда соғлиқни сақлашдаги қулайлик соҳасида Ўзбекистон билан бир қаторда бутун дунёда катта революцияни амалга оширади.

Кўпроқ маълумотларни ушбу сайтда топасиз: https://visit.svast.com/citymed/

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид