Хоразмда укасининг ўрнига тестга киришга уринган сохта абитуриент ушланди
Хоразм вилоятида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовлари жараёнида бир неча қоидабузарликлар аниқланган.
Жумладан, 5 август куни Урганч шаҳридаги «Хоразм» спорт мажмуасида ўтказилган тест синовига қўшкўпирлик, 1992 йилда туғилган, Д.И. ўрнига унинг опаси, 1990 йилда туғилган С.И. киришга уринганида назорат ўтказиш пунктида хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан тўхтатилган.
Шунингдек, 6 август куни ўтказилган тест синовига калькуляторни яширин тарзда олиб киришга уринган, қашқадарёлик, 1995 йилда туғилган М.Қ. ва уяли телефон воситасини олиб киришга уринган, урганчлик, 2003 йилда туғилган С.А. фош этилган. Хива туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган Г.А. эса бевосита имтиҳон жараёнида уяли телефондан фойдаланаётгани аниқланган.
Барча қоидабузарлик тегишли тартибда расмийлаштирилиб, абитуриентлар тест синовларидан четлаштирилган.
Мавзуга оид
18:04
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
10:50 / 28.10.2024