Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«83-ўрин - мамлакат тарихидаги энг ёмон кўрсаткич» - Тўқаев Қозоғистон учун Олимпиада натижалари ҳақида
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистоннинг Олимпиадада қўлга киритилган 8та бронза медали ҳақида гапирди, деб хабар беради Tengrinews.kz.
«Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Қозоғистондан 93 спортчи иштирок этди. Ғалаба ва маҳорат кўрсатган спортчиларга миннатдорчилик билдираман. Олимпиаданинг бронза медали соҳибларини табриклайман, бу уларнинг кўп кунлик машаққатли машғулотларининг натижасидир», деб ёзди президент Twitter’да.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу мамлакат салоҳияти ва сарфланган маблағга тўғри келмайди.
«Терма жамоанинг якуний натижаси - 8та бронза медали ва умумжамоа ҳисобидаги 83-ўрин - Қозоғистоннинг спорт салоҳияти ва спортни ривожлантиришга сарфлаётган катта маблағига тўғри келмайди», дея қўшимча қилди Тўқаев.
«Биз Токио Олимпиадасидан хулоса чиқаришимиз ва Париждаги навбатдаги ўйинларда одамларнинг умидларини оқлайдиган натижаларга эришишимиз керак», деб ёзган Қозоғистон президенти.
У Олимпия ўйинларидаги натижалар спорт каби муҳим соҳада ислоҳотларни зудлик билан ва самарали ўтказиш зарурлигини кўрсатганини таъкидлади.
«Оммавий ва болалар спортини ривожлантиришга эътибор қаратиш ва шу орқали жаҳон миқёсида катта ютуқларга эришишга интилиш керак», деб ёзади Тўқаев.
Токио Олимпиадасида Қозоғистон 8та бронза медалига эга чиқди, бу эса охир-оқибат 83-ўринни эгаллашга имкон берди - бу мамлакат тарихидаги энг ёмон кўрсаткич.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026