Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, касалликнинг оғир кечиш ҳолатлари сони ҳам ўсган.
Исроилда охирги суткада коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 5140 дан ортиқ. Бу феврал ойидан буён қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзади The Times of Israel.
Охирги бор 14 февралда касаллик аниқланиш ҳолатлари 5 мингдан ошган, 24 соат ичида 5190 та ҳолат қайд этилганди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, касалликнинг оғир кечиш ҳолатлари сони ҳам ўсган.
“Янги чоралар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Оммавий тадбирларни тўхтатмоқчимиз”, - деди Исроил соғлиқни сақлаш вазири Ницан Горовиц.
Исроилда шу кунга қадар касаллик юқтирганлар сони 906 мингдан ошган, 6,5 мингга яқин бемор вафот этган. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 67 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланган.
Мавзуга оид
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026
Юзлаб ўзбекистонликлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида қатнашган – Al Jazeera
15:42 / 13.02.2026
Исроилга қурол: Германия конституциявий суди шикоятни қабул қилмади
21:02 / 26.01.2026