Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков “Қумтор” олтин конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасидаги коррупция ҳолатлари бўйича сўроқ қилинди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасида маълум қилинишича, Жээнбеков сўроққа гувоҳ сифатида чақиртирилган.
“Жээнбеков билан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра, жиноий ишнинг айби аниқланадиган барча фигурантлари хатти-ҳаракатларига эгаллаган лавозимлари, давлат олдидаги хизматлари ва мавқеларидан қатъи назар холис ҳуқуқий баҳо берилади”, деб маълум қилинган қўмитада.
Аввалроқ қўмита “Қумтор” иши бўйича идоралараро тергов гуруҳи томонидан лойиҳа бўйича 2017 йилда тузилган келишув билан боғлиқ воқеалар терговининг фаол босқичи бошланганини маълум қилган.
Шу сабабли 2016 йилдан 2017 йил августигача Қирғизистон бош вазири лавозимини эгаллаган Жээнбеков жиноий иш учун муҳим ҳисобланган воқеалар бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинди.
Аввалроқ Жээнбековнинг укаси, Жогорку Кенеш депутати Асилбек Жээнбеков “Қумтор” иши бўйича ҳибсга олингани, ҳозирда у қўмита тергов изоляторида қолаётгани маълум қилинганди.
Шунингдек, ушбу иш бўйича собиқ бош вазирлар Муҳаммадкалий Абилгазиев ва Темир Сариев ҳибсга олинган. Яна бир собиқ бош вазир Омурбек Бабанов ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақидаги тилхат бўйича озодликка чиқарилган.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026