Жаҳон | 19:46 / 13.08.2021
4831
1 дақиқада ўқилади

Туркияда туристларга нисбатан коронавирус чораларини кучайтириш режалаштирилмоқда

Эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли туристларга жамоат жойларига киришда ПЗР тест натижасини кўрсатиш талаби қўйилиши мумкин. 

Фото: hurriyetdailynews

Туркия ҳукумати мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли чекловларни кучайтиришни мўлжалламоқда, деб ёзади Hürriyet Daily News.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида комендантлик соати каби умуммиллий чекловлар жорий этиш масаласи муҳокама қилинмаяпти. Аммо эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли туристларга жамоат жойларига киришда ПЗР тест натижасини кўрсатиш талаби қўйилиши мумкин. 

Аниқлик киритилишича, ушбу чора сентябрнинг иккинчи ярмидан жорий этилади.

Қайд этилишича, ҳукумат куз фаслига бориб коронавирус юқтириш ҳолатлари кунига ҳозирги 5 мингтадан 30 мингтагача ўсишини кутмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид