Спорт | 00:07 / 14.08.2021
14097
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси иккинчи ўйинда Тожикистонни мағлуб этди

Сервер Жепаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Душанбе шаҳрида тожикистонлик тенгдошларига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Бу сафарги ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Улуғбекзода автогол муаллифига айланган бўлса, Саидов пенальтидан, Каримов эса ўйиндан гол уриб ўсмирларга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввалги баҳсда Жепаров шогирдлари мезбонларга 3:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Ўртоқлик учрашуви. 13 август.

Тожикистон (U-15) – Ўзбекистон (U-15) – 1:3

Голлар: Абубакр Сулаймонов 30' – Табриз Улуғбекзода (автогол), Амирбек Саидов 12' (пен.), Оллоҳберган Каримов 48'.
Ўзбекистон U15: Собиров Муҳаммадюсуф, Панфёров Даниил, Ўктамов Озодбек, Жу Жин Ли Даниэль, Абдулбориев Шерзодбек, Мирусмонов Мирмақсуд, Тўлқинбеков Азизбек, Каримов Оллоҳберган, Исмоилов Султонбой, Саидов Амирбек, Турсуналиев Иброҳимжон.
Захира: Тўлабоев Диёрбек, Ҳалилов Баҳодир, Жуматов Беҳруз, Бобомуродов Фозил, Ҳошимбоев Жаҳонгир, Ғофуржонов Бекзод, Исомиддинов Жаҳонгир, Турғунбоев Абдулҳамид, Мирҳалилов Миржалол, Алиев Мирзагит, Бўриев Жаҳонгир, Беҳруз Шукруллаев.

Мавзуга оид