Жаҳон | 23:37 / 15.08.2021
6459
1 дақиқада ўқилади

Ҳаитидаги зилзила қурбонлари сони тобора кўпаймоқда

Ҳаитида 14 августда юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 724 нафарга етди. Аввалроқ табиий офат 304 кишининг умрига зомин бўлгани маълум қилинганди.

Фото: Reuters

Бундан ташқари, жабрланганлар 1,8 мингга яқинни ташкил этмоқда.

7,2 магнитудали вайронкор зилзила маркази Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳридан 125 км узоқликда, ўчоғи эса 10 км чуқурликда бўлган. Мамлакат бош вазири Ариэль Анри фожиа мамлакатнинг жанубий ҳудудларига катта талафот етказгани ва шу муносабат билан мамлакатда бир ойга фавқулодда ҳолат эълон қилинишини маълум қилган. У мамлакат зилзила етказган зиён қиймати аниқланмагунча халқаро ёрдам сўралмаслигини таъкидлаб ўтган.

Кариб денгизида жойлашган ушбу давлатда 2010 йилда ҳам бир қатор кучли зилзилалар юз берган. Ўшандаги табиий офат қурбонлари сони 222 мингдан кўпроқни ташкил қилган.

Мавзуга оид