Ўзбекистон | 10:18 / 15.08.2021
23015
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тошкентда кунлик ҳолатлар юқорилигича қолмоқда, тузалишлар сони ва янги ҳолатлар жиддий фарқ қилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 917 кишида коронавирус, 502 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 14 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143041 (+917) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
36 нафари Андижон вилоятида,
23 нафари Бухоро вилоятида,
69 нафари Жиззах вилоятида,
30 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
44 нафари Наманган вилоятида,
94 нафари Самарқанд вилоятида,
23 нафари Сирдарё вилоятида,
91 нафари Сурхондарё вилоятида,
79 нафари Фарғона вилоятида,
30 нафари Хоразм вилоятида,
97 нафари Тошкент вилоятида,
199 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этиш керакки, пойтахт Тошкентда август ойининг биринчи ҳафтасида кунлик ҳолатлар 100та атрофида бўлган, иккинчи ҳафтадан бу рақам бирданига икки баробарга ошганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 57 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 110 нафар,
  • Фарғона вилоятида 84 нафар,
  • Хоразм вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент вилоятида 118 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135864 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, бунга қадар ҳафталар давомида кунлик тузалиш ҳолатлари сони кунлик янги ҳолатлар сонига (800-900 атрофида) яқин бўлиб келаётганди.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 976 нафарни ташкил қилди.

ССВ 14 август куни 502 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 17916тага етгани, сўнгги бир кунда уларнинг 479 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10502 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 120 нафарга етди.

Мавзуга оид