Ҳайдовчи ҳаракат тезлиги 70 км/соат қилиб чегараланган ҳудудда 91 км/соат тезликда ҳаракатланиб келса, унга 1 млн 225 минг сўм жарима қўлланиб келинаётгани барчага маълум. Аслида қонунчиликка кўра, ушбу ҳолатда “+5 км/соат” қоидаси инобатга олиниши, яъни ҳаракатланиш тезлигидан 5 км/соат айириб ташлаб, унинг тезлиги 86 км/соат деб ҳисобланиши лозим. Бироқ, ушбу нотўғри амалиёт орқали ҳайдовчилар 245 минг сўм ўрнига 1 млн 225 минг сўм жаримага тортилмоқда.

Kun.uz бу ҳақда батафсил мақола эълон қилган эди.

Адлия вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида МЖтКга мазкур муаммони ҳал қилишга қаратилган норма қўшиш назарда тутилган.

Яъни, тезликни ошириш ҳуқуқбузарлиги содир этилганда, радар ва транспорт воситаси спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар ҳисобга олиниб, радар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўллаш таклиф этиляпти.

Kun.uz бу янгилик ҳақида батафсил маълумот олиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шуҳрат Мадияров билан боғланди.

Унинг айтишича, лойиҳада таклиф этилаётган норманинг мазмуни шундаки, масалан, ҳаракат тезлиги соатига 70 километр деб белгиланган жойда, махсус ускуналар (радар) орқали қайд этилган автотранспорт воситасининг ҳаракат тезлиги соатига 94 километрни ташкил этса, ундан соатига 5 километр айириб ташлаб, МЖтКнинг 128-3-моддаси иккинчи қисми (ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталик) билан эмас, балки