Ўзбекистон | 10:05 / 16.08.2021
16962
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар сони 1,4 мингга яқин, яна 8 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 877 кишида коронавирус, 479 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 8 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 15 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143918 (+877) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 81 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 65 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 42 нафари Наманган вилоятида,
  • 90 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 87 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 76 нафари Фарғона вилоятида,
  • 32 нафари Хоразм вилоятида,
  • 93 нафари Тошкент вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 54 нафар,
  • Навоий вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 151 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 81 нафар,
  • Фарғона вилоятида 80 нафар,
  • Хоразм вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент вилоятида 127 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 136572 (+708) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича шу вақтгача касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил этаётганини маълум қилган.

15 август куни 479 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 18395 нафарга етган, сўнгги бир кунда уларнинг 475 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10977 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.

Мавзуга оид