Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши касалхонага ётқизилди
Чилонзор туманида «Matiz» ва «Nexia-3» содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳар икки ҳайдовчи ва «Matiz» йўловчиси касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
2021 йил 17 август куни тахминан соат 15.00 да Чилонзор тумани Сеул кўчасида 1978 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги «Matiz» ва 1988 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги «Nexia-3» автомобили тўқнашуви рўй берди.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳамда «Matiz» автомобилининг йўловчиси Б.М. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда «Nexia-3» билан тўқнашган «Matiz» ағдарилгани ва «Бек тўпи» рўпарасида автокран ва юк автомобили тўқнашгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024