Жамият | 13:56 / 20.08.2021
10676
4 дақиқада ўқилади

“Онам мени кўриб азобланадилар” — хаста фарзандлар изтироби

Инсон борки доим яхшиликлардан умид қилиб яшайди. Дуоларимизда сўраладиган фарзандлар саломатлиги барчамиз учун бебаҳо. Айниқса уларнинг ҳаёти қил устида турган бўлса бунинг залворини кўтариш учун елкалар дош бермайди. Бу оналар шу юк билан яшаб, нуридийдаларининг соғайишини умид билан кутишади.

«Онам мени кўриб азобланадилар»...

Оққонга чалинган Бобурнинг аҳволи ёмонлашгани сабаб ота-онаси ҳатто умид узиб қўйишганди. Онаси Шаҳнозанинг айтишича, боласида бу касалликнинг аниқланиши уларни оғир ҳолатга солган: “Жуда оғир касаллик экан. Ҳеч кимга раво кўрмайман. Ўғлим жуда қийналди, Аллоҳнинг мўъжизасини кутиб яшадим”.

Бобур онасининг кўз ёш тўкишида ўзини айблайди. “Мени ўйлаб қийналадилар, азоб чекадилар, кейин йиғлайдилар. Мени кўриб шу аҳволга тушдилар деб ўйлайман”, — дея ўкинади болакай кўзлари тўла мунг билан.

Бобур Саъдуллаевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0604 6457 0879 отаси Мустафо Бўронов номида

“Бир қўлимда чақалоғим, бир қўлимда хаста болам билан чорасиз қолдик”

Хасталик жажжи Муҳаммадазизни ҳам узоқ муддат тенгдошлари қатори ўйнаб-кулиб юриш бахтидан мосуво этди. У билан биргаликда онаси ҳам дарднинг аччиқ азобини чекиб келмоқда.

“Қўлимда 3 ойлик чақалоғим бор эди, Тошкентга шифохонага келганимизда бу ўғлимда оққон аниқланди. Турмуш ўртоғим ва икки болам: бири чақалоқ, бири бетоб – чорасиз қолиб кетдик. Ҳозир ижарада яшаяпмиз. Кира қилиб рўзғор ўтказиб турган машинани сотиб боламни даволатишга ишлатдик.

Бунақа касаллар ҳақида телевизорда эшитгандим. Боламга бир нарса бўлса қандай яшайман? Шундай боламни қандай кўзим қияди?”, — дея зор йиғлайди онаси Шаҳринисо.

Муҳаммадазиз Аҳмаджоновга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0417 7479 2023 отаси Акмалжон Солиев номида

Виза: 4187 8000 0056 7131 отаси Акмалжон Солиев номида

Ҳумо: 9860 0301 0124 2896 отаси Акмалжон Солиев номида

“Хорижда пул топаман деб боламнинг соғлигини йўқотдик”

Замира турмуш ўртоғи билан иш топиш мақсадида хорижга ишлашга кетишганда икки фарзанди бувиси ва бобоси қўлида қолишган эди. Эр-хотин тирикчилик дардида бошқа бир дардга дуч келишларини хаёлларига ҳам келтиришмаган эди. Қизчаси Парвинада машъум хасталик аниқлангани ҳақидаги хабар онани зудлик билан қайтишга мажбур қилди. “Бирор нарса орттирармиз деб кетгандик, аксинча йўқотдик. Ҳалигача ўзимни айблайман, боламни ташлаб кетмаганимда, ёнида бўлганимда шундай бўлмасмиди балки. Қизим тузалиб кетса бўлди. Ҳеч нарсага алишмасдим соғлигини”.

Парвина Раҳимбоевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0604 4324 3218 онаси Замира Раҳимбоева номида

Сбербанк: 4276 5500 3403 9571 қариндоши Моҳинур Чоршанбиева номида

“Мен фарзанд доғини кўрдим, бошқалар кўрмасин”

Футболчи бўлиш орзусида ўсаётган Нурсултон Қорақалпоғистондан келиб даволанмоқда. Онаси Зулфия опа ундан олдин икки марта фарзанд доғини бошидан ўтказган. “Ўғлим шу касалга чалинганини эшитган куним ҳаётимдаги энг қайғули кун бўлди. Шифокорларга раҳмат, боламга яхши қарашди. Мен фарзанд доғини кўрдим, бошқалар кўрмасин”.

Нурсултон Раҳматуллаевга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0423 4445 0951 онаси Зулфия Аҳмедова номида

Оналарнинг дардга тўла ҳикоялари, кўз ёшларига қоришган нолаларини бефарқ тинглаб бўлмайди. Уларга ҳамдард бўлиш, имкон қадар кўмаклашиш билан қалблар ҳаловат топади. Зеро, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи — Азимжон Воҳидов.

Мавзуга оид