Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни белгиланиб, улар учун давлат мукофотлари таъсис этилади
Тадбиркорлар билан мулоқот қилган президент Шавкат Мирзиёев 6 соатдан ортиқ давом этган тадбир якунида мазкур сана – 20 августни Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф этди.
“Жорий йилдан бошлаб, иш ўрни яратишда, инновацияларни жорий қилишда, солиқларни ўз вақтида тўлашда, экспорт қилишда, етук мутахассислар тайёрлашда барчамизга намуна бўладиган бизнес вакиллари ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.
Бундай тадбиркорларимизни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотларини ҳам таъсис этамиз. Бундан буён тадбиркорларнинг ўз орден ва медаллари ҳам бўлади.
Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, сизларга маъқулми?
Шу муносабат билан, бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар?” – сўради президент.

Бу таклиф қарсаклар билан кутиб олингач, президент сўзларини якунлади:
“Қўллаб-қувватлаганларингиз учун, Сизларга катта раҳмат!
Энди, ҳар йили айнан шу куни, Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади.
Барчамиз ана шу талаб асосида ишласак, меҳнат қилсак, албатта мамлакатимизда тадбиркорлик мутлақо янги поғонага кўтарилади.
Мен бунга ишонаман ва барчаларингизни мана шу йўлда ўзаро бирлашишга чақираман.
Азиз юртдошларим!
Фурсатдан фойдаланиб, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик қутлуғ байрами арафасида, барчангизга сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилайман.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишларингизда, Сизларга ҳамиша омад ва зафарлар ёр бўлсин. Барчаларингизга катта раҳмат!”
Мавзуга оид
13:25 / 24.02.2026
«Янги авлод тадбиркорлари» дастурида 40 минг ёшлар бизнесга ўқитилади
13:04 / 24.02.2026
Ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 млн доллар ажратилади
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025