Жамият | 11:50 / 18.02.2025
1082
1 дақиқада ўқилади

Наманганда газдан ўғринча фойдаланиб келган тадбиркор аниқланди

Наманган вилоятида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

«Ўзэнергоинспекция» хабар беришича, ҳолат «Ўзэнергоинспекция» Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. 

Уйчи туманида жойлашган «Э.Ж.А.» якка тартибдаги тадбиркорга қарашли умумий овқатланиш биносида электр ҳисоблагичдан ташқари уланган ҳолда, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 95.8 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид