Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда коронавирусга қарши эмланмаганларга нисбатан чекловлар кучайтирилади
Туркияда коронавирусга қарши кураш доирасида 6 сентябрдан вирусга қарши эмланмаганларга нисбатан чекловлар кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, эмланмаган фуқаролар манфий ПЦР-тестсиз оммавий тадбирлар, жумладан концерт, театр ва кинотеатрларга ташриф буюра олмайди. Шунингдек, бундай тестлар самолётлар ва шаҳарлараро автобуслар учун ҳам мажбурий бўлади.
Бундан ташқари, эмланмаган талабалар ва университетлар ходимлари мунтазам равишда, мактаблар ўқитувчилари ва ходимлари эса бир ҳафтада камида 2 марта коронавирусга ПЦР-тест топширишлари керак бўлади.
Эрдўған шу билан бирга мамлакатда коронавирусга қарши эмланиш ихтиёрий эканини айтган, бироқ аҳолини вакцина олишга чақирган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026