Ўзбекистон | 10:50 / 21.08.2021
9489
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар 1,3 мингга яқин, яна 10 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 881 кишида коронавирус, 412 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 10 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 (+881) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 43 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 45 нафари Жиззах вилоятида,
  • 33 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 42 нафари Наманган вилоятида,
  • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 85 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 87 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 92 нафари Тошкент вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 108 нафар,
  • Бухоро вилоятида 29 нафар,
  • Жиззах вилоятида 42 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
  • Навоий вилоятида 21 нафар,
  • Наманган вилоятида 40 нафар
  • Самарқанд вилоятида 177 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
  • Фарғона вилоятида 83 нафар,
  • Хоразм вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент вилоятида 87 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140941 (+853) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 7 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра пандемия бошидан буён Ўзбекистонда коронавирус қурбони бўлганлар сони 1015 нафарга етди.

ССВ 20 август куни 412 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 20393 нафарга етгани, кеча уларнинг 408 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12929 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар қилган. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 138 нафарга етди.

Мавзуга оид