Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги-2023 саралаши кейинги йил марказлашган тартибда ўтади
2023 йил Хитойда ўтадиган Осиё Кубоги саралаш ўйинлари 2022 йил ёзда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Осиё Кубоги саралаши учун қуръа ташлаш маросими 2022 йил март ёки апрел ойида ўтказилади. Саралаш ўйинлари эса 2022 йил июн ойида марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни, ҳар бир гуруҳдаги ўйинлар битта мамлакатда ўтади.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўл ололмаган Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиш учун саралашда қатнашиши керак. Ўзбекистон саралашдаги рейтинги энг баланд жамоа сифатида биринчи саватчадан ўрин олган. Биринчи саватчада Ўзбекистондан ташқари Баҳрайн, Иордания, Қирғизистон, Фаластин ва Ҳиндистон ҳам бор. Яъни, бу жамоалар Ўзбекистонга рақиб бўлмайди.
Саралашдаги олтита гуруҳларда тўрттадан жамоа бўлади. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўриндаги 5 жамоа Осиё Кубогига чиқади. ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралашига чиққан 12 жамоа ҳам Осиё Кубогида иштирок этади.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда расмий ўйинларгача янги жамоа шакллантириш учун бир йил вақт бўлади.
Мавзуга оид
19:21 / 19.03.2026
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмади
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026