Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция бош вазири ноябрда истеъфога чиқишини эълон қилди
Швеция бош вазири Стефан Левен ноябрда Социал-демократик ишчи партия етакчиси ва бош вазир лавозимларидан кетишини маълум қилди.
“Мен 10 йил партия раиси, 7 йил бош вазир бўлдим. Бироқ барча нарсанинг интиҳоси бор. Мен ўз ворисимга яхши шароитлар яратмоқчиман. Мен партия ижроия қўмитасига ва номзодларни илгари суриш қўмитаси раисига партиянинг ноябрдаги қурултойида партия раиси лавозимидан кетмоқчилигимни маълум қилдим ҳамда бош вазир лавозимидан бўшатилишимни сўрадим”, деб айтган Швеция бош вазири.
Аввалроқ Левен Швеция тарихида парламент томонидан ишончсизлик билдирилган биринчи бош вазирга айланганди. Бунга ҳукуматнинг янги қурилган турар жой биноларида ижара ҳақини эркин белгилашга рухсат бермоқчи бўлгани сабаб бўлган. 28 июнда Левен истеъфога чиқишини эълон қилган.
Бироқ мухолифат лаёқатли коалицияни шакллантира олмагандан кейин Левен 2 ҳафта ўтгач яна ўз лавозимига қайтганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026