Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан оммавий вакцинация жараёнларида амал қилиниши керак бўлган асосий қоидалар қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар бўлган тақдирда амалга ошириладиган ишлар белгиланди.
«Маълумки, эмланиши лозим бўлган аҳоли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирламчи тиббий-санитария бўғини муассасаларининг рўйхатхонасига мурожаат қилади ва оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг хулосаси фуқаронинг тиббий картасида қайд этилади.
Covid-19’га қарши эмлашда биринчи навбатда эмланувчи фуқаронинг соғлиги текширилади, эмлашга бўлган монеликлар, жумладан, аллергик реакция бор ёки йўқлиги ўрганилади ва эмлашга бўлган монеликлар кузатилмаган ҳолатда эмлашга рухсат берилади.
Қарши тиббий кўрсатма мавжуд бўлса, у ҳолда эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов қўйилади. Шу ўринда, хўш унинг тартиби қандай бўлади, деган савол туғилиши табиий.
Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Covid-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади.
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияларига ва вакциналарнинг йўриқномаларига асосланган ҳолда эмлашдаги интервал 21 кундан 12 ҳафтагача белгиланади», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан мамлакатдаги оммавий эмлашлар жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан киритилган қўшимчаларга асосан:
- 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган бир неча тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
- 1 октябргача 2-доза вакциналари;
- 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши кўзда тутилган эди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
21:15 / 24.08.2024
Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
23:25 / 15.10.2022
Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
10:21 / 09.02.2022
ССВ эмланишга чақирмоқда: Зангиотада ўлим ҳолатлари эмланмаганлар орасида қайд этилган
19:45 / 26.01.2022