Ўзбекистон | 08:17 / 26.08.2021
38906
2 дақиқада ўқилади

Лицензияга эга нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси янги ўқув йили олдидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, ишончли маълумот тақдим этиш мақсадида, лицензия олган нодавлат олийгоҳлар рўйхатини эълон қилди.

Улар:

  • Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти;
  • Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
  • Тошкент шаҳридаги Инҳа университети;
  • Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;
  • Тошкент шаҳридаги Амити университети;
  • Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази;
  • Акфа университети;
  • Қўқон университети;
  • Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;
  • TEAM университети;
  • Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
  • “Tashkent International University of Education” халқаро университети;
  • Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;
  • “EUROPEAN MEDICAL” университети;
  • “STARS INTERNATIONAL” университети;
  • Маъмун номидаги жаҳон тиллари институти;
  • “AL-BUKHARI” университети;
  • “CAMBRIDGE INTERNATIONAL” университети;
  • “TMC” институти.

Таъкидланишича, нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини мустақил белгилайди.

Шу билан бирга, мамлакатда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари асосида ўтказилади.

Ўтиш баллидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Мавзуга оид