Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада совриндорларига автомобиллар билан бирга “чиройли” рақамлар ҳам совға қилинган
Баҳодир Жалолов ва Бекзод Абдураҳмоновга совға қилинган автомобилларга “чиройли” рақамлар тақилган. ЙҲХББ Kun.uz сўровига жавобан бу рақамлар спортчиларга аукцион орқали эмас, тўғридан тўғри, ҳукумат қарорига асосан тақдим этилганини маълум қилди.

Токио олимпиадаси совриндорлари Баҳодир Жалолов ва Бекзод Абдураҳмоновга совға қилинган автомобилларга “чиройли” рақамлар тақилган.
Бу ҳолатга эътибор қаратган Sports.uz сайти “чиройли” рақамларни спортчиларнинг ўзлари танлагани ҳақида ёзди.
Маълум бўлишича, чемпион Баҳодир Жалолов совға сифатида олган Tahoe автомобилига 01 S 555 SS давлат рақами, бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмоновнинг Trailblazer автомобилига эса 01 H 777 HH давлат рақами тақилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова Kun.uz билан суҳбатда маълум қилишича, “чиройли” рақамлар спортчиларга аукцион орқали эмас, тўғридан тўғри тақдим этилган.
Султонованинг қўшимча қилишича, чиройли рақамлар олимпиада совриндорларини тақдирлаш бўйича чиқарилган ҳукумат қарорига асосан, автомобил ва бошқа совғаларга қўшимча равишда туҳфа қилинган.
Маълумот учун, талабгир авторақамлар бўйича аукцион ўтказиш тартиби ҳукумат қарори билан белгиланган. Унга кўра, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказиладиган, 777 ҳамда 555 рақамлар комбинациясига эга ҳамда бир хил комбинациядаги ҳарфлардан иборат давлат рақамлари БҲМнинг 130 баравари (31 млн 850 минг сўм) миқдоридаги бошланғич нарх билан аукционга чиқарилади.
Мавзуга оид
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
10:10 / 07.10.2025
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
16:32 / 13.06.2025
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
08:07 / 06.04.2025