Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
У россиялик Виталий Кудуховни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган IBA.PRO10 бокс оқшомида ўзбекистонлик жангчи Россия вакили Виталий Кудухов (7−4, 3КО) билан тўқнаш келди ва жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Саккиз раунддан сўнг, учала ҳакам бир овоздан ғабалани Баҳодир Жалоловга тақдим этди.
Ўзбекистонлик боксчи профессионал мақомда оғир вазн тоифасида 16 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут билан). 36 ёшли Виталий Кудухов учун бу унинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.
Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби саналади.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
20:43 / 27.04.2026