Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 30 август куни якунланади
1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 30 август куни якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Бунда, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 29 август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади.
Жорий йилнинг 30 август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги SMS-хабарнома юборилади.
Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилади.
Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали 29 август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юбориши мумкин.