11:36 / 31.08.2021
16418

Шавкат Мирзиёев янги боғ ва ёдгорлик комплексини қуришда нимага эътибор қаратилганини айтди

Бугун, 31 август куни Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Kun.uz мухбири хабарига кўра, маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.


 
«Айни дақиқаларда барчамиз яна бир тарихий воқеа, яъни истиқлолимизнинг шонли санасига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросимига тўпланиб турибмиз. Ёдингизда бўлса, биз май ойида кенг жамоатчилик билан бирга яхши ният билан боғ ҳудудида дастлабки ниҳолларни экиб, мажмуага тамал тоши қўйган эдик. Бугун эзгу орзу-интилишларимиз ижобат бўлиб, қисқа муддатда халқимиз, бунёдкор ватандошларимизнинг азм-у шижоати билан мана шу улкан майдонда муаззам боғ ва ёдгорлик комплексини барпо этишга эришдик.

Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди», деди давлат раҳбари.

Мустақиллик монументи пойига: «Халқимиз тарихида эзгу из қолдирган барча аждодларимиз доимо қалбимизда», деган сўзлар битилган.

Боғ мазмуни миллий давлатчилик тарихи, халқнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадларини ўзида мужассам этган. 104 гектарлик боғнинг умумий кўриниши Ҳаракатлар стратегияси йўналишларига монанд дарахтнинг бешта шохи шаклида. 

Top