Ўзбекистон | 17:00 / 27.10.2025
2410
3 дақиқада ўқилади

«Янги Ўзбекистон» боғида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

Адолат сари” деб номланган югуриш марафонида 1,500 дан ортиқ суд тизими ходимлари ва уларнинг оилалари иштирок этишди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

 

Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида суд тизими ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини бирлаштирган “Адолат сари” номли оммавий югуриш тадбири ўтказилди. World Athletics халқаро стандартларига мувофиқ ташкил этилган мусобақада мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1,500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

ProRun компанияси ва Олий суд ташаббуси билан уюштирилган мазкур тадбирнинг мақсади ватанпарварлик ва адолат туйғусини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоатчиликда оммавий спорт маданиятини ривожлантиришдир.

“Бизнинг асосий мақсадимиз — соғлом турмуш тарзини завқ билан боғлаш. Чунки ҳаётдан роҳат олиш — фақат тунги клубларда ёки ичимлик билан эмас. Бу ерда ҳам мусиқа, рақс, қувонч бор, аммо ҳаммаси соғлом, тоза шаклда. Шундай тадбирлар орқали биз ёшларимизни тўғри қадриятлар, тўғри йўл сари ундаймиз. Чунки соғлом тана — соғлом руҳ, соғлом руҳ эса тўғри қарорлар ва тўғри келажак дегани.

Шу боис, оилангиз билан келинг, югуринг, болаларга ўрнак бўлинг. Чунки бу — сиз ўйлагандек клуб эмас, бу — эрталабки байрам, бу — янги ҳаёт тарзи”, — дейди оммавий марафонлар ташкилотчиси Андрей Куликов.

Мусобақа доирасида “Буюк Турон” мавзули миллий зона ҳам ташкил қилиниб, меҳмонлар учун халқ ўйинлари — ланка, ошиқ ўйини, арқон тортиш, шунингдек, циркчи ва дорбозларнинг жонли чиқишлари намойиш этилди. Тадбир томошабинлари учун машҳур санъаткорлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

Мусобақанинг техник ташкилотчиси ProRun компанияси бўлиб, уларнинг таъкидлашича, тадбир хавфсизлик, қулайлик ва ташкилотчилик жиҳатдан халқаро мезонларга тўлиқ мос шаклда ўтказилган.

“Адолат” партияси тадбирда фаол иштирок этди — стартга 900 нафар вакиллар ўз оилалари билан бирга чиқишди. Ушбу иштирок тадбирнинг бирлаштирувчи ва жипсликни оширувчи руҳини янада кучайтирди.

 
Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид