Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилади - президент
«Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтган байрам тадбирида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларга тўхталди.
«Давлат ва жамият тараққиёти, халқ фаровонлигини таъминлашда соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт соҳалари ҳал қилувчи ўрин тутишини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Бугунги кунда юртимизда тиббиёт соҳаси, унинг фаолият мазмуни тубдан ўзгармоқда, десак, янглишмаган бўламиз. Аввало, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги, соғлом турмуш тарзи янги босқичга кўтарилди.
Кўп тармоқли поликлиника ва касалхоналарнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда.
Тез тиббий ёрдам тизими замон талаблари асосида қайта ташкил этилиб, молиявий таъминоти кучайтирилди. 2016 йилда мавжуд бўлган 800 та «Тез ёрдам» шохобчасининг сони бугунга келиб 1 минг 666 тага етказилди. Тез тиббий ёрдам бригадалари сони эса 1 минг 648 тадан 2 минг 685 тага кўпайтирилди», деди президент.
Давлат раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам мураккаб тиббий операциялар муваффақиятли амалга оширилаётгани ҳақида гапирди.
«Маълумки, илгари кўплаб юртдошларимиз мураккаб тиббий операцияларни ўтказиш учун чет элларга боришга мажбур эди.
Кейинги йилларда соҳани ривожлантиришга оид ислоҳотлар натижасида бундай амалиётлар энди ўзимизда ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Республика аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатаётган марказлар сони 2016 йилда 10тани, уларнинг ҳудудий филиаллари эса атиги 2 тани ташкил этарди.
Бугунги кунда бундай марказларнинг сони 20 тага етказилди, жойларда эса 124 та филиал фаолияти йўлга қўйилди. Бу ишни давом эттириб, жорий йилда яна қўшимча 48 та ҳудудий филиал ташкил этилади.
Ҳаммангиз кўриб турибсиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ўз вақтида бошлаб, тўғри йўл танлаганимиз учун кутилмаган пандемия қаршисида саросимага тушиб қолмадик.
Халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини асраш мақсадида зудлик билан барча тадбирларни ишлаб чиқдик. Жумладан, коронавирусга қарши курашиш учун махсус тиббий марказлар ташкил этилди. Дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг захираси шакллантирилди.
Ҳудудларда ишга туширилган 60та кислород станцияси тегишли шифохоналарни кислород билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошланди.
2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилиб, аҳоли соғлиғини сақлаш ва коронавирусга қарши эмлаш чораларини кўраяпмиз. Халқимизни тезкор ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилади», деди президент.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024