Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маст ҳолда келиб ИИБ ходимларининг фаолиятига аралашган шахсга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 сентябр куни соат 23:45ларда Самарқанд шаҳар Гўрўғли кўчасида тунги хизматни олиб бораётган ходимлар ёнига, шу кўчада яшовчи, 1982 йилда туғилган Д.Муҳиддин маст ҳолатда келиб, ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларни қасддан менсимай, ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига аралашган.
Шундан сўнг мазкур фуқарони яқин орадаги ИИБга олиб бориш давомида, у ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Ҳолатга Д.Муҳиддиннинг яқинлари ҳам қўшилиб уни қўйиб юборишларини сўраган.
Қайд этилишича, ҳолат қонуний тартибда расмийлаштирилиб, Д.Муҳиддинга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Фуқаронинг ҳаракатларига нисбатан суд органлари томонидан якуний қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
14:25 / 06.07.2022
ИИББга “Zo‘r TV” жойлашган ҳудуд миналаштирилгани ҳақида хабар келиб тушди
14:12 / 06.06.2022
Самарқандда «Электрошокер воқеаси» такрорланмаслиги учун янги чоралар ишлаб чиқилди
21:21 / 30.05.2022