Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
Марҳумни ўлимидан бир неча соат олдин маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судяга нисбатан хизмат текшируви тайинланган, деб хабар бермоқда Судялар Олий кенгаши. Яқинларига кўра, фермер Тоҳир Ҳайитовни Узун туманида содир этилган мудҳиш қотилликни фош этиш бўйича тезкор тадбирлар доирасида ИИБ ходимлари уйидан олиб чиқиб кетган.

Фото: Kun.uz
Kun.uz 27 февраль куни Узундаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этгани, унинг танасида қийноқ излари борлиги ҳақида суриштирув эълон қилган эди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳолатни Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманнинг ҳудудий вакиллари ҳам ўрганмоқда, якунлари бўйича расмий маълумот берилади. Бу ҳақда Омбудсман матбуот котиби Фотима Мадраҳимова Kun.uz'га маълум қилди.
Суриштирувда марҳум фуқарога ўлимидан бир неча соат олдин «навбатчи» модда билан 6 сутка маъмурий қамоқ қўллангани, суд қарорида чалкашликлар борлиги маълум қилинган эди. Судьялар олий кенгаши ушбу ҳолатда қарор чиқарган тергов судьяси Аъзамберди Алиқуловга нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.
«…Т. Ҳ.га (марҳум) оид маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўриб чиқилишида Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилгани эҳтимолидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг тергов судьяси А. Алиқуловга нисбатан хизмат текшируви тайинланди», — дейилади Судьялар олий кенгаши баёнотида.
Маълумот учун, 15 февраль куни Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти содир қилинди. Шундан сўнг тергов жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида 50 ёшли фермер Тоҳир Ҳайитов ҳам ходимлар томонидан олиб кетилиб, ИИБ биносида 2 кун сақланган ва 25 феврал куни «юрак хуружидан» вафот этган. Марҳумнинг яқинлари Kun.uz'га танада қийноқ излари борлигини, жиноятни унинг бўйнига қўймоқчи бўлган бўлишлари мумкинлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

14:50 / 27.02.2025
ИИБдан яна ўлик чиқди: Узундаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди

17:44 / 26.02.2025
3 киши ўлдирилиб, уй ёқиб кетилган: Узундаги даҳшатли қотиллик ҳамон фош этилмади

15:29 / 18.02.2025