Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Хитойдан икки кунда 4,5 млн доза вакцина олиб келинди
Якшанба ва душанба кунлари Ўзбекистонга хитой-ўзбек вакцинасидан яна 4,5 миллион доза олиб келинди.
6 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозадан иборат навбатдаги партияси келтирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бу билан мамлакатга келтирилган вакцинанинг жами миқдори 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Шундан:
- 460 000 дозаси Sputnik V,
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Айни кунгача Ўзбекистонда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.
5 сентябрь куни ҳам ушбу вакцинадан 1,5 млн доза келтирилган эди.
Мавзуга оид
21:15 / 24.08.2024
Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
23:25 / 15.10.2022
Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
10:21 / 09.02.2022
ССВ эмланишга чақирмоқда: Зангиотада ўлим ҳолатлари эмланмаганлар орасида қайд этилган
19:45 / 26.01.2022