Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Ширин энергетика коллежига ўқишга таклиф этади!
Ширин энергетика коллежига 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта мактабларнинг 9, 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежи, академик лицей битирувчиларини ҳамда иккинчи мутахассислик учун ўқиш истагида бўлган шахслар қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ва сиртқи бўлимларга ўқишга қабул қилинади:
9-синф битирувчилари учун:
1) Электр станциялар ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар;
2) Пайвандловчи (электр-газпайвандлаш ишлари);
3) Электромонтёр;
4) Aхборот воситалари машина компьютер тармоқлари оператори;

11-синф ва ундан юқори маълумотга эга бўлганлар учун кундузги ва сиртқи бўлимга:
1) Буғ турбиналари ва ускуналари;
2) Энергоблок ва қозон турбиналарини бошқариш;
3) Электр станциялари ускуналарини таъмирлаш бўйича электр чилангар;
4) Электр станциялар ва тармоқларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр;
5) Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр (тармоқлар бўйича);
6) Aхборот тизимлари (тармоқлар бўйича);
7) Компьютер тармоқлари;
8) Aвтоматика ва назорат — ўлчаш асбоблари созловчиси;
9) Aвтомобилларни йиғиш ва синаш;
10) Aппаратуралар, реле ҳимоя воситалари ва автоматикаларни таъмирлаш;
11) Aлоқа тармоқлари ва коммутация тизимлари;
12) Иссиқлик таъминоти ва иссиқлик техникаси;
13) Бухгалтер;
14) Электр ҳисоблагичлар эксплуатацияси.

Таълим кундузги ва сиртқи шаклда 2 йилдан 2 йил-у 6 ой муддатда давлат гранти ва тўлов-контракт шартномаси асосида амалга оширилади.
Коллежни тугатган битирувчилар ўз соҳаси бўйича кафолатланган иш билан таъминланади.
Коллежга ҳужжат топшириш учун www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1) Электрон ариза;
2) Фуқаролик паспорти ёки ID карта (электрон сканер нусхаси);
3) Умумий ўрта мактабнинг 9-11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон сканерланган) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон сканерланган) нусхаси;
4) 3х4 фотосурат.
Ўқишга республикамизнинг барча ҳудудларидан фуқаролар қабул қилинади. Узоқдан келган ўқувчилар барча шароитларга эга бўлган ётоқхона билан таъминланади.
Яна бир муҳим янгилик!
Коллежда барча ўқув йўналишларида дарс жараёнлари (физика, математика, инглиз тили, кимё ва информатика фанлари) чуқурлаштирилган тартибда олиб борилади. Коллежни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Саудия Aрабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан яна бир йил муддатга тўлиқ инглиз тилида юқори малакали мутахассислар томонидан энергетика тизими учун мақсадли кадрлар тайёрлаш дастури асосида ўқитилади.
Дарслар “ACWA Power” компаниясининг мутахассислари ҳамда юқори малакали ўқитувчилар томонидан анъанавий ҳамда виртуал тарзда сифатли ташкил этилади.
Иш амалиётлари эса тўғридан тўғри йирик иш берувчилар корхонасида олиб борилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 сентябригача давом этади.
Мурожаат учун телефонлар:
+998-91 503-99-70;
+998-90 312-50-65;
+998-91 503-95-66;
Факс: +998-67-764-49-45.
Манзил: Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 19 уй.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023