Ўзбекистон | 20:17 / 08.09.2021
2460
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Тожикистон етакчиси ва халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади.

8 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Тожикистон президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

«Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид